Home \ Yangiliklar \ 2022 йил давомида вилоятимизга 256 мингдан зиёд хорижий сайёҳлар ташрифи кузатилди.

2022 йил давомида вилоятимизга 256 мингдан зиёд хорижий сайёҳлар ташрифи кузатилди.

« Back

2022 йил давомида вилоятимизга 256 мингдан зиёд хорижий сайёҳлар ташрифи кузатилди. 30.12.2022 15:00

 

Жорий йилнинг 30 декабрь куни, Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар маркази” биноси 1-қаватида, вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармасининг кичик мажлислар залида, вилоят ҳокимининг ўринбосари – Туризм ва маданий мерос бошқармаси бошлиғи Хуршиджон Ахмедов иштирокида брифинг ўтказилди.

 

 

Брифингда “Фарғона вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан 2022 йил давомида олиб борилган ишлар ва бошқарма фаолияти” бўйича ахборот берилди.

 

Хусусан, жорий йил давомида умумий қиймати 88,3 млрд.сўм инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши натижасида жами 29 та лойиҳалар амалга оширилди. Туроператорлар сони 76 тага етди.

 

Фарғона вилоятига жами 2022 йилда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида 1 482 100 нафар ички сайёҳлар ташриф буюрди.

 

Шунингдек, 256 мингдан зиёд хорижий сайёҳлар ташриф кузатилди ва туризм экспорти хажми жорий йилда 46.5 миллион АҚШ долларни ташкил этди.


Aloqalarimiz
Manzili:
150100 г. Farg'ona sh, Alisher Navoiy k-si, 17 A-uy. Tel., +998732441440, +998732444914