Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 793-сон қарори ижроси юзасидан 2024 йил якунларига кўра, аҳоли ва туристларга қўшимча хизматлар кўрсатиш йўналишида “Энг яхши АГТКС”, “Энг яхши АГҚС” ва “Энг яхши АЁҚС”ларни аниқлаш ва “Quality service” сертификатлари билан тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят бошқармалари ҳам қатнашди ва "Фаолияти намунали йўлга қўйилган энг яхши ҳудудий ишчи гуруҳ деб Фарғона вилояти Туризм бошқармаси ўринбосари М.Темировга сертификат, шўъба бошлиғи И.Ахмедов эса ташаккурнома, совғалар билан тақдирландилар.
Ўтган 2024 йилги натижаларга кўра, Республика ва Ҳудудий ишчи гуруҳ аъзолари келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси бўйича ва ҳар бир ҳудуддаги “Энг яхши”лар деб эътироф этилди.
Тақдирлаш маросимида вилоятимизда фаолият юритаётган тадбиркорлар томонидан аҳоли ва туристларга қўшимча хизматлар кўрсатиш йўналишида қўшган ҳиссалари учун нуфузли сертификатлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
Жумладан:
1. "Universal Grand Fayzli Savdo"" MChJ - “Энг яхши АГТКС”,
2. "Oloviddin" MChJ - “Энг яхши АГҚС”
3. "Avtomobilist" XK "Lukoil" - “Энг яхши АЁҚС”