’’Delicious Uzbekistan’’ 22.09.2024 20:00
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан мамлакатимизда Гастрономик туризмни ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 20-21-сентябрь кунлари ’’Delicious Uzbekistan’’ халқаро гастрономик фестивали ташкил этилди. Мазкур фестивалда Фарғона вилоят Туризм бошқармаси ҳам маҳоратли ошпазлар билан иштирок этди ҳамда якунда иккита номинация бўйича диплом, Туризм Қўмитасининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.