Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябр ПҚ-335 сонли «Ўзбекистон Республикасида тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг Фарғона ва Олтиариқ туманларидаги курорт зоналар ва сиҳатгоҳлар салоҳиятини хорижий давлатларда ва республика ҳудудларида тарғиботини олиб бориш вазифаси белгиланган.
Жорий йилнинг 22-23 апрель кунлари Қирғиз Республикасининг Баткен вилоятида фаолият юритаётган бир гуруҳ ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлари Фарғона вилоятига ташриф буюришди.
Ташриф доирасида меҳмонлар Олтиариқ туманида жойлашган, даволаш-профилактика ва дам олиш хизматларини кўрсатувчи йирик шифохоналардан бири — Олтиариқ санаторияси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Улар муассасанинг тиббий хизматлари, табиий шифобахш манбалари, санитар-гигиеник шароитлари ҳамда сайёҳлар учун яратилган қулайликлар билан танишиб, юқори баҳо бердилар.
Бундан ташқари Туризм бошқармаси ва сиҳатгоҳ томонидан Қирғизистондан ташриф буюрган журналист ва блогерлар учун вилоятимиз туризм салоҳияти ва сиҳатгоҳлари тўғрисидаги тарғибот материаллари, видеороликлар тақдим этилди.