Фарғона бўйлаб саёҳат
ДАСТУРИ
Маршрут: Фарғона вилояти бўйлаб
Давомийлиги: 2 кун
Транспорт: Саёҳатчилар самолёт, поезд ёки енгил автомобиль орқали ташриф буюрушлари мумкин.
Вилоят ичидаги экускурсия учун транспорт: Автобус
Жойлаштириш объекти: Меҳмонхона
Қисқача мазмуни: 2-кунлик сайёҳат дастури давомида, Фарғона шаҳрида жойлашган музей, тарихий бинолар, винотуризм объекти, Қувасой шаҳрининг от спорт мажмуи, Марғилон шаҳрининг ипакчилик корхонаси ва маданий мерос объектлари, Риштон туманининг кулолчилик санъати, Учкўприк туманида жойлашган эко ва агротуризм объекти ҳамда Қўқон шаҳрининг тарихий обидаларига сайёҳатлар уюштирилади.
1-кун
№ |
Давомийлиги |
Объект |
1 |
35 дақиқа - 5 соат - |
- Самолёт орқали: Фарғона шаҳрига етиб келиш -Поезд орқали: Марғилон шаҳрига етиб келиш (Меҳмонлар танлаган транспортига қараб Марғилон ёки Фарғона шаҳрида кутиб олинади) |
2 |
30 дақиқа |
Меҳмонларни меҳмонхонага жойлаштириш |
3 |
1 соат |
Нонушта (жойи аниқлаштирилади) |
4 |
|
Фарғона шаҳри |
5 |
40 дақиқа |
|
6 |
25 дақиқа (транспорт воситасидан тушмаган ҳола экскурсия) |
Фарғона шаҳрида жойлашган бир қанча маданий мерос объектлари, жумладан генерал Скоболев уйи, Зобитлар уйи, гиманизия, Ал-Фарғоний мажмуи каби объектларга экскурсия ташкил этилади |
7 |
1 соат |
Вино ва агротуризм объекти Wine Garden мажмуи узум плантайияси, вилла, вино ишлаб чиқариш заводи ва ресторани мавжуд.
|
8 |
20 дақиқа |
Қувасой шаҳрига етиб бориш |
9 |
1 соат |
|
10 |
1 соат |
Тушлик (жойи аниқланади) |
11 |
20 дақиқа |
Марғилон шаҳрига етиб бориш |
12 |
1 соат |
Марғилон шаҳри Ўзбекистоннинг энг қадимий шаҳарларидан бири деб ҳисобланади. У Буюк Ипак йўлининг марказий шаҳарларидан бири бўлиб, бу ер ўзининг ипакчилик санъати билан дунёга машхур. Марғилонда хозирги давргача ипакни қўлда тайёрлаш усули сақланиб келган ягона корхона “Ёдгорлик” корхонаси саёҳатчиларни ипакчилик маҳсулотлари, шунингдек ўзбек миллий матолари атлас ва адрасларнинг тайёрланиш жараёни билан ўзига жалб қилиб келмоқда. Шунингдек бу ерда саёҳатчилар учун барча шароитлар мавжуд бўлиб экскурсия сўнгида ўзбеки миллий матолар ва либослар шоу-руми такил этилган. |
13 |
30 дақиқа |
XVIII аср ўрталарида қурилган. Уни Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ, (р.а.) номлари билан боғлайдилар. Бухоро амири Субҳонқулихон (1680-1702 йй) томонидан Марғилондаги Пур Сиддиқ мозорига берилган вақфномада Пур Сиддиқ зиёратгоҳида Мовароуннаҳрда “Чаҳорёрлар” деб аталган тўрт халифадан биринчиси Абу Бакр Сиддиқ (572-634 йй)нинг авлоди дафн этилган, деган маълумотлар келтирилган. Ёзма хужжатларда Ҳазрат Пур Сиддиқ номи билан қайд этилган.
|
14 |
30 дақиқа |
|
15 |
20 дақиқа |
Бурҳониддин ал-Марғиноний (1123-1197йй) ҳазратлари 9 ёшларида боболари Абу Ҳафз Умар аз- Зандрамаший билан Марғилонга келадилар ва Пур Сиддиқ мадрасасида 13 йил таълим олганлар. Жаҳон ҳуқуқшунослигида катта ўрин эгаллаган, араб-мусулмон дунёси ҳуқуқчилиги тизими-шариатни юксак даражасидаги мукаммаликка етказган улуғ бобомиз “Бурҳон-уд-дин” яъни “Ислом ва шариатнинг рад қилиб бўлмайдиган мутлоқ исботи” фахрий унвони соҳиби Абу-л Ҳасан Али Абу Бакр ибн Абу-л Жалил ал-Фарғоний ар-Риштоний ал-Марғинонийдирлар.Алломанинг ислом фикҳига оид 10 та асаридан 6 таси бизгача етиб келган. |
Меҳмонхонага қайтиш |
||
|
||
2-кун |
||
16 |
1 соат |
Риштон туманига йўлга чиқиш |
17 |
1 соат |
Халқаро кулолчилик маркази бўйлаб экскурсия.
|
18 |
40 дақиқа |
Учкўприк тумани етиб бориш |
19 |
1 соат |
Меҳригиё ҳусусий корхонасига 1992 йил асосос солинган Субтропик, тропик мевалар ва шифобахш ўсимликлар етиштирилади. Ушбу масканда сайёҳлар учун қулай шароитлар яратилган бўлиб, сайёҳларга турли плантацияларга экскурсия ташкилланади ва шифобахш чойлар дегустацияси ва ароматерапия ташкилланади.
|
20 |
15 дақиқа |
Қўқон шаҳрига етиб бориш |
21 |
1 соат |
Тушлик (жойи аниқланади) |
22 |
40 дақиқа |
Худоёрхон ўрдаси.
|
23 |
20 дақиқа |
|
24 |
30 дақиқа |
Қўқон хони Умархон томонидан 1812 йилда қурилиши бошланган. Масжид қурилиши 1818 йилда ниҳоясига етган. Жомеъ масжиди қурилишининг илк тарихи Хўқанд хони Саййид Муҳаммад Олимхон номлари билан боғлиқ. Олимхон даври (1798 – 1810 йй.) га келиб шаҳар Жомеъ масжиди жуда эскириб, нуфузи ўсиб келаётган аҳоли учун торлик қилиб қолган эди. Олимхоннинг укалари Саид Муҳаммад Умархон (1810 – 1822 йй.) хос ерлари (давлат тасарруфида бўлмаган хусусий мулклари) дан бир қисмини бўлажак масжид учун вақф мулкига айлантирадилар.
|
25 |
20 дақиқа |
|
26 |
1 соат 30 дақиқа |
Меҳмонхонага қайтиш (автобус орқали) |
27 |
1 соат |
Кечги овқат (жойи аниқлаштирилади) |