Bosh sahifa \ Yangiliklar \ "Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED" тизими бўйича давлат стандарти тасдиқланди

"Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED" тизими бўйича давлат стандарти тасдиқланди

« Back

"Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED" тизими бўйича давлат стандарти тасдиқланди 08.09.2020 17:04

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги "Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик ҳавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4755-сон қарорига мувофиқ, туроператорлар томонидан хорижий туристларга ҳизмат кўрсатиш карантин даврида фақат "Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED" тизимининг хавфсиз объектлари реестрига киритилган туризм ва ёндош инфратузилма объектларида ташкил қилиниши, бунда хорижий туристларга ҳизмат кўрсатувчи объектларда "Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED" тизими мажбурий тартибда жорий этилиши белгиланган.

travel-safety-tips-for-corporate-and-leisure-travelers-750x400

"Туризм ҳизматларини сертификатлаштириш маркази" ДУК томонидан мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида O'z DSt 37.001:2020 "Корхоналар фаолиятининг ҳавфсиз шароитларини стандартлар тизими. Туристик индустрия объектларида ҳавфсиз туристик ҳизматлар кўрсатишга доир тавсиялар" давлат стандарти ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2020 йил 6 августдаги 05-1196-сонли қарори билан тасдиқланди. Ушбу давлат стандартида туристик индустрия объектлри, жумладан жойлаштириш воситалари, умумий овқатланиш объектлари, транспорт воситалари, спорт ва соғломлаштириш объектлари ва уларда кўрсатиладиган ҳизматлар, ҳизмат кўрсатувчи ҳодимларга доир талаблар белгиланган. 

Мазкур давлат стандарти асосида барча туризм индустрияси объектлари ҳавфсиз туризм сертификатлаштиришидан ўтиши  жорий этилиши кутилмоқда.

O'z DSt 37.001:2020 давлат стандарти билан танишиш учун  файлни босинг:

O'z_DSt_37_001_2020_UZB_Хавфсиз_туристик_хизматлар_кўрсатиш

 

 

 


Aloqalarimiz
Manzili:
150100 г. Farg'ona sh, Alisher Navoiy k-si, 17 A-uy. Tel., +998732441440, +998732444914