Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари А. Аккулов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Фарғона вилоятидаги туристик салоҳият, ундаги муаммо ва келгусидаги режаларни ўрганиш мақсадида 18-20-январь кунлари Фарғона вилоятида хизмат сафарида бўлди. Ўрганиш давомида, ишчи гуруҳ аъзолари вилоятдаги бир қатор объектларни кўздан кечириб, улардаги истиқболли лойиҳалар билан танишди ва ўзларининг фикрлари билан ўртоқлашишди. Ҳусусан, Қувасой шаҳридаги Валик, Қува туманидаги Қоровул ота, Қува шаҳристони, Фарғона туманидаги Водил қишлоғи, Бешариқ туманида Сариқамиш овчилар уюшмаси каби объектлардаги янги лойиҳалар билан яқиндан танишишди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги Андархон халқаро ўтказиш постига ҳам ташриф буюриб, унинг имкониятлари билан қизиқишди.
![]()