Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар марказида "Атлас байрами" дастури доирасида "Анъанавий ҳунармандчилик, этно дизайн ва тадбиркорлик бўйича Марказий Осиё тренинги ўтказилмоқда.
Тадбирни Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Расул Мирзааҳмедов, вилоят хокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мутахассиси Мухайё Махмудова ҳамда академик, профессор, санъатшунослик фанлари доктори Акбар Ҳакимовлар кириш сўзи билан очиб бердилар.

Тренинг машғулотларида Марказий Осиёнинг бешта давлати: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 40 нафарга яқин иштирокчилар бир ҳафталик тренингда иштирок этишади.

Ушбу иштирокчиларга таниқли миллий ва халқаро экспертлар, магистрлар ва дизайнерлар раҳбарлик қиладилар, улар бу борада ўзларининг катта билим ва тажрибалари билан ўртоқлашадилар.





