Bosh sahifa \ Yangiliklar \ Фарғона вилоятида туризм соҳаси тадбиркорлари учун сайёр қабул ташкил этилди

Фарғона вилоятида туризм соҳаси тадбиркорлари учун сайёр қабул ташкил этилди

« Back

Фарғона вилоятида туризм соҳаси тадбиркорлари учун сайёр қабул ташкил этилди 23.05.2025 19:41

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 январь кунидаги “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни яна-да жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-9-сонли фармонининг 19.2-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23 май куни Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршиджон Ахмедов бошчилигида туризм соҳаси тадбиркорлари иштирокида сайёр қабул (очиқ мулоқот) ўтказилди.

IMG_2650

Унда тўғридан-тўғри мулоқот асосида туроператорлар, меҳмонхона ва хостел эгалари, шунингдек Туризм техникуми вакиллари қатнашди.

IMG_2525

Сайёр қабулда тадбиркорлар ва соҳада фаолият юритаётган мутахассислар томонидан туризм инфратузилмасини ривожлантириш, янги туризм йўналишларини очиш, кичик бизнесга кўмаклашиш, молиявий ва ҳуқуқий масалаларга оид таклиф ва муаммолар билдирилди.

IMG_2548

Х.Ахмедов ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаб, айрим масалаларни жойида ҳал этди, қолган мурожаатлар бўйича Туризм бошқармаси масъул ходимларига топшириқлар бериб, назоратга олинди.

IMG_2581

Сайёр қабул якунида Х.Ахмедов туризм соҳасини янада ривожлантириш учун барча даражадаги мулоқот ва очиқлик муҳимлигини таъкидлаб, тадбиркорларни фаол ҳамкорликка чақирди.

IMG_2771

IMG_2767

IMG_2828

Фарғона вилоят Туризм бошқармаси матбуот хизмати


Aloqalarimiz
Manzili:
150100 г. Farg'ona sh, Alisher Navoiy k-si, 17 A-uy. Tel., +998732441440, +998732444914